Страна : Узбекистан
Люблю читать книги, люблю путешествовать
Country : Uzbekistan
Отрывок из сборника стихотворений
Гўдак нола қилмасин
Гўдаклар одамзотин
Ёруғликка етаклар.
Гўдакларнинг қалбида
Тўла эзгу тилаклар.
Эзгу ниятлар ила
Гўдак дунёга келур.
Ўзининг меҳри ила
Бу дунёни тўлдирур.
Гўдаклар нола қилса,
Яратган қаҳри келгай.
Шул сабаб Ер юзига
Турли бало юборгай.
Гўдакларнинг кўз ёши
Бутун оламни тутар,
Гўдаклар ноласидан
Еру Осмонлар титрар.
Чидаб бўлмас ҳолатда
Гўдаклар зор йиғлашар.
Яратгандан инсонларга
Меҳр – шафқат сўрашар.
Гўдак — жаннат гулидир
Гўдак — жаннат гулидир
Яратган узиб берган,
Ҳар бир ота-онага
Омонат қилиб берган.
Бу гулни асрамаган
Ҳақ қаҳрига қолгайдир.
Охиратда одамзот
Дўзахдан жой олгайдир.
Бу гулни асраганга
Оллоҳ назарин солур.
Бу гулни асраганни
Ҳақ Ўзига дўст қилур.
Бу гулни асраганни
Оллоҳ ҳидоят қилур.
Бу гулни асраганни
Ўзига яқин олур.
Гўдакларни асрамоқ
Ота-она фарзидир,
Яратганнинг олдида
Бир умрлик қарзидир.
Гўдак- буюк мўжиза
Ҳар бир гўдак Оллоҳнинг
Ердаги элчисидир,
Дунёга ҳақ даъватин
Айтгувчи жарчисидир.
Гўдак – Оллоҳ раҳмати,
Бандасига марҳамати.
Гўдак – Оллоҳ Таолонинг
Энг буюк омонати.
Гўдак – азиз неъматдир,
Унинг қиёси бўлмас.
Гўдакнинг иси каби
Дунёда ҳид топилмас.
Гўдак – жаннат гулидир,
Унда жаннат ифори.
Қалби тозадир унинг,
Гўдакнинг йўқ ғубори.
У – гўзалдир, ажойиб,
Гўдак – буюк мўъжиза!
Гўдагин қўлга олган
Онага қандай маз-за!
Нечун бугун гўдаклар
Йиғламай туғилмоқда?
Бу дунёга келмайин
Гўдаклар бўғилмоқда.
Бу дунёга жар солиб
Келиши керак гўдак,
“Инга-инга” сўзини
Айтиши керак гўдак.
Ахир ҳис-туйғу билан
Оллоҳ уни яратур.
Ҳар гўдакнинг қалбига
Илоҳий нурин солур.
Ўша нур номи – иймон,
Шул сабаб, гўдак – инсон.
Гўдак – Оллоҳ қулидир,
Жаннатдаги гулидир.
Гўдакдан таралгувчи
Ифори – мўъжиза-ку!
Бу дунёга келиши,
Дийдори – мўъжиза-ку!
Нечун бугун одамзод
Мўъжизани кўролмас?
Нечун гўдак шод ҳолда
Бу дунёга келолмас?
Нечун бугун одамзод
Очиқ кўр бўлиб қолди,
Катталар гуноҳини
Мурғак гўдаклар олди?!
Ҳали дунёга келмай
Гўдаклар хўрланмоқда,
Онаси вужудида
Гўдаклар йиғламоқда.
Бунча золим одамзод
Оналарни асрамас!
Ҳомиладор ҳолида
Нечун аёл тинчимас?
Қалбида ҳаловат йўқ,
Бошда турмуш ташвиши,
Унинг бу ҳоли билан
Йўқдир ҳеч кимнинг иши.
Ҳали туғилмай туриб
Гўдак нола қилмоқда,
Гўдакларнинг ноласи
Бу дунёни тутмоқда.
Шул сабабдан дунёда
Уруш-қирғин бўлмоқда.
Гўдаклар ноласидан
Одамзод қирилмоқда.
Гўдаклар-фаришталар
Одамзот бу дунёга
Гўдак ҳолида келур.
Талпинар нур-зиёга
Фаришта каби бўлур.
Гўдаклар-фаришталар
Оламни асрар улар.
Туғилиш борлиги-чун
Бу олам яшнаб турар.
Гўдак келган хонадон
Нур- зиёга тўлгайдир,
Чақалоқ йиғисидан
Олам нурга тўлгайдир,
Гўдак – жаннат ифори,
Уни ҳидлаб тўймайсан.
Гўдакни қўлга олсанг,
Асло ерга қўймайсан.
Уни қучгинг келади,
Унга ҳавас қилгайсан.
Унинг ўрнида ўзинг
Бўлишни ҳам истайсан.
Қандайин беғуборлик!
Қандайин қалби софлик!
Бундан ортиғи бўлмас,
Аммо одамзот билмас !
Билганида гўдакни
Кўчага отмас эди!
Жонсиз буюм сингари
Гўдакни сотмас эди!
Гўдакни ўз меҳрига
Зор қилиб қўймас эди.
Тирик туриб дунёда
Хор қилиб қўймас эди.
Ўлимга илож йўқдир,
Тирик ўлса, азобдир.
Қанча-қанча боланинг
Қалбларида ғазабдир.
Ҳаётга нафрат билан
Қарайди тирик етим.
Бир умр онасини
Қарғайди тирик етим.
Қарғишу нафратларга
Тўлиб кетди бу дунё.
Уйғон энди, одамзот!
Бу туш эмас, бу — рўё.
Гўдаклар ноласига
Сен бироз қулоқ солгин!
Авлодинг аҳволидан
Одамзот, хабар олгин!
Тингла, тингла ўзингни,
Тингла боланг сўзини!
Балки бугун, одамзот,
Очарсан қалб кўзингни.
Бола бошидан дерлар
Инсонга тарбияни
Туғилмай бошлаш керак.
Яъни она қорнида
Тарбия қилиш керак.
Ҳар бир она аввало
Ўзини асраш керак.
Гўдагин ўйлаб аёл
Сўзини асраш керак.
Яъни бундай ҳолатда
Ғийбат қилмаслик керак.
Қалбини тоза сақлаб
Гард юқтирмаслик керак.
Ахир ҳар бир гўдакни
Оллоҳ қалбдан яратур.
Яъни, она юрагининг
Гўдак парчаси бўлур.
Юрагининг парчасин
Фарзандга берар она.
Шул сабаб фарзанд учун
Хавотир бўлар она.
Юрак остида гўдак
Нафас олиб юргайдир.
То туғилгунча қадар
Она билан бўлгайдир.
Онасиз нафас олмас,
Онасиз куни ўтмас.
Онасиз бу дунёга
Ҳеч бир гўдак келолмас.
(Пока оценок нет)